Рим папаси Туркияга сафари доирасида 29 ноябрь куни Исо алайҳиссаломнинг волидаси Биби Марьям ҳаётининг сўнгги йилларини ўтказган Эфес шаҳрида католиклар маросимида қатнашди.

Истанбулда эса Рим папасининг православлар раҳбари патриарх Варфоломей билан учрашуви кутилмоқда. Туркияга ташрифининг биринчи куни Рим папаси мазкур мамлакат бош вазири Ражаб Тоййип Эрдўғон ва Туркия мусулмонлари раҳбари Али Бардоқўғли билан учрашган эди.