Латвия пойтахти Ригада якунланган НАТО саммитининг якуний декларациясида Албания, Хорватия ва Македониянинг ташкилотга қўшилиш йўлида амалга оширган ислоҳотлари олқишланди.

Учрашувда Марказий Осиё давлатлари билан ҳамкорлик масаласи ҳам эътибордан четда қолмади. НАТО бош котиби Яап де Ҳооп Схеффер альянс аъзолари Марказий Осиё давлатлари билан йўлга қўйилган ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга ҳаракат қилаётганини билдирди.
Ўзбекистон масаласига тўхталган НАТО бош котиби: “Ўзбекистон Брюсселдаги Евроатлантика ҳамкорлиги кенгашида иштирок этмаётганини афсус билан айтмоқчиман. Бу борада нима қилишим мумкин? Мен қачонлардир Ўзбекистон вакилларини кенгашда кўришни истайман, чунки Андижондаги воқеалардан сўнг сизда ҳам, бизда ҳам Ўзбекистон билан келишмовчиликлар мавжуд. Бироқ бўш ўриндиқлар билан музокаралар олиб бориш қийин масала”, - деди.