Тожикистон президенти мамлакат янги ҳукумати таркибини эълон қилди.

Бош вазир Оқилжон Оқилов ўз лавозимига қайта тайинланди. Шунингдек, мудофаа вазири Шерали Хайруллоев ҳам лавозимини сақлаб қолди. У 1995 йилдан буён мудофаа вазиридир. Ташқи ишлар вазири лавозимини Тожикистоннинг АҚШдаги элчиси Ҳамрохон Зарипов эгаллади. Яқинда мамлакат президенти ҳукумат таркибини қисқартириш тўғрисида қарор чиқарган эди. Қарорда ҳукумат таркибида Иқтисодий жиноятлар ва коррупцияга қарши кураш бўлими ташкил этиш ҳам назарда тутилган.