1 декабрь куни Италиянинг сўнгги ҳарбийси Ироқни тарк этди.

30 ноябрь куни Ироқ бош вазири Нурий ал-Маликий Ироқ кучлари келаси йил июнь ойида мамлакат хавфсизлигини таъминлаш вазифасини ўз зиммасига олишга тайёр бўлиши тўғрисида гапирган эди. Ироқ Ички ишлар вазирлигининг мамлакатдаги вазият ҳақида тақдим этган ҳисоботида айтилишича, ҳалок бўлган тинч аҳолининг сони ноябрь ойида ўтган ойларга нисбатан энг юқори бўлган. Хабарларга кўра, Ироқ шиалари раҳбари Абдул Азиз ал-Ҳаким келаси ҳафта Америкага сафар қилиб, АҚШ раҳбари билан музокаралар олиб бориши кутилмоқда.