Жанубий Қозоғистон вилояти кутубхоначилари Тошкентда қозоқ миллий кутубхонасини ташкил этиш ташаббуси билан чиқди.

Чимкентда журналистлар билан учрашган вилоят вакили кутубхона учун китоблар тўплана бошланганини билдирди. Бу ташаббусга Қозоғистондаги “ОТАН” партиясининг маҳаллий бўлими ҳомийлик қилмоқда. Ўзбекистондаги 26 миллион аҳолининг 3 фоизини этник қозоқлар ташкил этади.