Америкалик католикларнинг Лос-Анжелесдаги диний бошқармаси черков руҳонийларининг жинсий тажовузлари тўғрисидаги шикоят аризаларнинг судда кўрилмаслиги эвазига 60 миллион доллар тўлашга рози бўлди.

Гап йигирмадан зиёд дин пешвоси устидан қўзғатилган 45 суд иши устида кетаяпти. Жинсий тажовуз қилгани тўғрисида руҳонийлар устидан ёзилган шикоятларнинг баъзилари 50 йил муқаддам амалга оширилган фаҳш ҳаракатлар юзасидандир.