БМТ ҳузуридаги Халқаро телекоммуникация уюшмаси маълумотига кўра, ҳозир жаҳонда 2 миллиардга яқин одам мобил телефондан фойдаланмоқда.

Эълон қилинган янги ҳисоботда айтилишича, рақамли коммуникация воситалари бу соҳадаги бошқа воситаларни ортда қолдириб, мисли кўрилмаган даражада тарқалмоқда. Интернет ва мобил коммуникация воситалари телевидение, радио, газета ва журналлардан устун келиб, 55 ёшгача бўлган кишилар орасида энг асосий алоқа воситасига айланган.