Хабарларга кўра, Чилининг собиқ диктатори Августо Пиночет юрак хуружи туфайли Сантьягодаги ҳарбий шифохонага ётқизилган.

91 ёшли Пиночетнинг аҳволи “жиддий, лекин барқарор” экани айтилмоқда. Айни пайтда Пиночет ўзининг 17 йиллик ҳукмронлиги даврида сиёсий мухолифларини ўлдириш ва ўғирлашда айбланмоқда.