Осиё тикланиш ва тараққиёт банки Тожикистон пахта саноатини ривожлантиришга 12 миллион АҚШ доллари ажратишга қарор қилди.

Банк баёнотида айтилишича, лойиҳада Тожикистондаги пахта етиштирувчи вилоятларнинг давлатдан қарзини камайтиришга ҳам эътибор қаратилган. Сўнгги йилларда Тожикистонда вилоятларнинг қарзлари кўпайган сари пахта етиштириш камайиб бораётгани ҳақида кўп гапирилмоқда.