Қозоғистон Олий суди Миллий хавфсизлик қўмитасининг мухолифат раҳбари Олтинбек Сарсенбоевнинг ўлдирилишида айбдор топилган собиқ ходимлари шикоят аризасини кўриб чиқишни бошлади.

Хабарларга кўра, суд жараёнида айбланувчиларнинг олти нафари иштирок этмоқда. Суд жараёнига кузатувчилар ва журналистлар таклиф қилинган. О.Сарсенбоев ва унинг икки ҳамроҳи февраль ойида Олмаота яқинида отиб кетилган эди. 31 август куни Толдиқўрғон суди махсус хизмат ходими Рустам Ибрагимовни О.Сарсенбоевнинг ўлимида айбдор топиб, унга ўлим жазоси белгилаганди. Қолган тўққиз айбланувчи эса уч йилдан 20 йилгача бўлган муддатларга қамоқ жазосига ҳукм қилинганди.