Россия президенти Владимир Путин Москвада Италия ташқи ишлар вазири Массимо Д’Алемони қабул қилди.

Хабарларга кўра, учрашув чоғида ўтган ҳафта Лондонда вафот этган собиқ рус жосуси А.Литвиненко иши ҳам муҳокама этилиши кутиляпти. Италия ташқи ишлар вазири мазкур ҳодисага ўз мамлакати махсус хизмати ходими аралашиб қолгани Рим расмийларини ташвишга солаётганини билдирди.