Афғонистоннинг Қандаҳор вилоятида НАТО ҳарбийлари кетаётган машиналар карвонига ҳужум уюштирилди.

Худкуш ҳужуми оқибатида НАТОнинг икки аскари ва тинч аҳоли вакилларидан олти киши жароҳатлангани хабар қилинмоқда. НАТОнинг билдиришича, Қандаҳор вилоятида бир ҳафта ичида худкушлар ёрдамида альянс ҳарбийларига беш марта ҳужум уюштирилган. Жорий йил бошидан буён Афғонистонда юздан ортиқ худкуш ҳужуми амалга оширилган.