АҚШ президенти Жорж Буш мудофаа вазири лавозимига Марказий разведка бошқармасининг собиқ раҳбари Роберт Гэйтс номзодини кўрсатди.

Сенатнинг ҳарбий масалалар қўмитаси бу номзодни муҳокама қилиши кутилмоқда. Конгрессни назорат қилаётган демократлар Р.Гэйтс номзодига қарши бўлмаслиги тахмин қилинаётир.