Қирғизистон пойтахти Бишкекда бир гуруҳ намойишчилар Жаҳон банки ваколатхонаси биносига қарата тухум отди.

Улар мамлакат ҳукуматининг Жаҳон банки қарзга ботган давлатлар учун махсус ишлаб чиққан HIPiC дастурига қўшилиш режасига қарши чиқмоқда. Хабарларга кўра, норозилар Жаҳон банки раҳбари Пол Вольфовиц суратини намойишкора ёққан. Қирғизистон ҳукумати аъзолари дастурга қўшилиш масаласига турлича муносабат билдирмоқда. Баъзилар дастур мамлакатни ташқи қарзлардан қутқаришини таъкидласа, айримлар у мамлакатга зарар келтиришини айтаётир.