Афғонистоннинг Қандаҳор вилоятида НАТО ҳарбийларига худкуш ҳужуми уюштирилиши оқибатида тинч аҳоли вакилларидан бири ҳалок бўлди, беш киши жароҳатланди.

Сўнгги кунларда “Толибон” жангарилари уюштирган ҳужумлар кўпайиб бораётгани хабар қилинмоқда. 6 декабрь куни Афғонистонда АҚШ хусусий компанияси биноси ёнида худкуш ўзини портлатиб юбориши натижасида Американинг икки ва Афғонистоннинг беш фуқароси ҳалок бўлган эди.