Бишкекдаги АҚШ ҳарбий авиабазасида Қирғизистон фуқаросининг ўлдирилиши юзасидан олиб борилаётган тергов ишларини мамлакат президенти Қурманбек Бақиев шахсан ўз назоратига олгани маълум қилинди.

Қирғизистон давлат котиби Отахон Мадумаровнинг айтишича, Қ.Бақиев АҚШнинг Қирғизистондаги элчиси Мария Йованович ва “Манас” ҳарбий авиабазаси қўмондонини қабул қилган. Америка расмийлари тарқатган баёнотда айтилишича, АҚШ ҳарбийси ўзини ҳимоя қилиш мақсадида қурол ишлатган. Агар аскар айбдор топилса, Америка ҳарбий суди олдида жавоб бериши мумкин.