Чеченистонда Россия ҳарбийлари кетаётган машина ёнида йўл четига ўрнатилган бомба портлаши оқибатида бир ҳарбий ҳалок бўлди ва етти нафари яраланди.

Чеченистон ички ишлар идоралари ҳужум ярим тунда пойтахт Грознийга яқин жойда амалга оширилганини айтмоқда.