Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев Остонада Марказий Осиёда ОИТСга қарши кураш масалалари билан шуғулланувчи махсус марказ тузиш ҳақидаги қонунга имзо чекди.

Давлат ахборот агентликларининг ёзишича, мазкур лойиҳага Жаҳон банки ва Буюк Британиянинг Ташқи алоқаларни ривожлантириш департаменти ҳомийлик қилмоқда.