Туркманистон раҳбари Сапармурод Ниёзов йўл қурилиши вазири Боймуҳаммад Келовни ишда жиддий камчиликларда йўл қўйишда айблаб, вазифасидан озод этди.

“Ашхобод-Тошҳовуз йўли қурилишида одамларинг 18 миллион манатни ўзлаштириб юборган. Боймуҳаммад, сен ёмон иш қилдинг. Мен сени эгаллаб турган лавозимингдан бўшатаман ва прокурорга сени тергов қилишга буйруқ бераман”, - деди Туркманбоши ҳукумат йиғилишида.
С.Ниёзов Туркманистон-Туркия халқаро унивеститети декани Чори Комековни ҳам талабалардан пора олганлик айби билан ишдан бўшатди.