Қатарда давом этаётган Осиё ўйинларининг футбол бўйича мусобақаси чорак финалида Ўзбекистон ва Ироқ терма жамоалари учрашди.

Яшил майдонда ўзбекистонлик чарм тўп усталари устунлик қилган бўлишига қарамай, асосий вақт 1:1 ҳисобида дуранг натижа билан якунланди. Иккинчи бўлим охирида ҳакам Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Асрор Алиқуловни, 30 дақиқалик қўшимча вақтда эса Нодирбек Қўзибоевни майдондан чиқариб юборди. Ўйин 2:1 ҳисобида ироқликлар ғалабаси билан якунланди. Тожикистон эса Осиё ўйинлари тарихида биринчи марта олтин медални қўлга киритди. Эркаклар ўртасидаги беллашувда Дилшод Назаров салкам 74,5 метрга найза улоқтириб, олтин медалга сазовор бўлди. Ундан олдин ҳамюрти Расул Боқиев дзюдо бўйича 73 килограммгача бўлган вазнда бронза медалини қўлга киритган эди.