Эрон ташқи ишлар вазири Манучеҳр Муттақий АҚШ Ироқдан ўз қўшинларини олиб чиқиш режасини эълон қилгандан кейин Теҳрон Вашингтон расмийлари билан бевосита музокара ўтказишини айтди.

У агар АҚШ ўз қўшинлари Ироқдан олиб чиқилишини эълон қилса, “Эрон ёрдам беришга тайёр бўлиши”ни билдирди. М.Муттақий АҚШ томони ҳозирча бундай истак билдирганидан хабари йўқлигини маълум қилди.