Ироқнинг Карбало шаҳридаги шиалар зиёратгоҳи бўлмиш Имом Аббос мақбараси яқинида худкуш содир этган портлаш оқибатида ироқлик саккиз киши ҳалок бўлди, 36 нафари яраланди.

Мазкур ҳужум ўч олиш мақсадида суннийлар томонидан уюштирилгани тахмин қилинмоқда. Ироқ шимолида жойлашган Мосул шаҳрида амалга оширилган портлашдан ҳам уч киши ўлди, уч одам яраланди.