Молдованинг айирмачи Днестрбўйи минтақасида президент сайлови ўтказилмоқда.

Овоз бериш ҳуқуқига эга 400 мингга яқин днестрбўйиликлар тўрт номзоддан бирини танлаши керак. Бироқ дастлабки сўровларга кўра, амалдаги москвапараст президент Игор Смирнов сайловда ғалаба қозониши кутиляпти. Асосан руслар яшайдиган Днестрбўйи 90-йиллар бошида Молдовадан ажралган, лекин унинг мустақиллиги халқаро ҳамжамият томонидан тан олинмаган.