Осиё Олимпия қўмитаси ўзбекистонлик икки штангачини тақиқланган модда истеъмол қилгани учун Қатар пойтахти Доҳада давом этаётган Осиё ўйинларидан четлаштирди.

Ўтказилган текширувлар натижасида 16 ёшли оғир атлетикачи Элмира Рамилева анаболик стероидларини қабул қилгани аниқланди. Тажрибали штангачи Александр Ўриновнинг қонидан эса каннабис моддаси топилди. Каннабис Ўзбекистонда наркотик модда сифатида тақиқланган бўлиб, наша ёки марихуана таркибида бўлади.