Доҳада ўтаётган Осиё ўйинларининг минг метрга каноэда эшкак эшиш баҳсида ўзбекистонлик спортчи Вадим Менков ғалаба қозониб, ўз мамлакатига тўртинчи олтин медални келтирди.

Осиё ўйинларида кумуш медалга сазовор бўлган мьянмалик спортчининг допинг қабул қилгани маълум бўлгандан сўнг у медалдан маҳрум қилинди ва мусобақадан четлаштирилди. Аввалроқ икки ўзбек спортчиси ҳам допинг истеъмол қилгани учун мусобақадан қувилганди.