Афғонистонда Ҳилманд вилояти ҳокими Муҳаммад Довуднинг қароргоҳи ёнида худкуш ўзини портлатиши оқибатида 6 киши ҳалок бўлди, камида 8 киши жароҳатланди.

НАТОнинг билдиришича, воқеа жойига зудлик билан коалиция кучлари етиб борган. Ҳужум натижасида Муҳаммад Довудга зарар етмаган. Айни пайтда Афғонистон шарқида “Толибон”нинг 4 жангариси ўлдирилгани хабар қилинмоқда. Коалиция кучларининг Хост вилоятидаги ҳарбий амалиёти чоғида 13 яшар қиз ҳам ҳалок бўлгани айтиляпти. Коалиция кучлари жангариларнинг тинч аҳоли вакилларидан қалқон сифатида фойдаланаётганини кескин қораламоқда.