Жаҳон банкининг қарзга ботган давлатлар учун ишлаб чиқилган HIPiC дастурига Қирғизистоннинг қўшилишига норозилик билдираётганлар банкнинг Бишкекдаги қароргоҳи ёнида намойиш ўтказиб, бинога қарата тухумлар отди.

Улар мамлакат ҳукуматини мазкур дастурга қўшилишдан воз кечишга чақирди. Ҳукумат расмийлари мазкур дастур Қирғизистоннинг ташқи қарзлардан қутулишига ёрдам беришини таъкидламоқда. Танқидчилар эса дастур мамлакатга зарар келтиришини айтяпти.