Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистондаги нодавлат ташкилотлар Фарғона водийси аҳолисини одам савдосидан огоҳликка чақириш мақсадида янги сайт очди.

Рус тилидаги бу сайт Ўшдаги “Golden Goal” ёшлар ташкилоти ҳамда Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти ҳамкорлиги маҳсулидир. “Golden Goal” раҳбари Алишер Мамажоновнинг айтишича, сайт одам савдосидан жабр кўрган шахсларга ёрдам бериш мақсадида яратилган.