Лондондаги “Кристи” аукционида жаҳоннинг машҳур олимлари қўлёзмалари ким-ошди савдосига қўйилмоқда.

Улар орасида Алберт Эйнштейн 16 ёшлигида илк маротаба ёзган илмий ишлари ҳамда америкалик савдогар олим Томас Эдисон қўлёзмалари ва ихтиролари ҳам бор. “Кристи” аукциони ташкилотчиларига кўра, савдога қўйилаётган ашъёлар 600 минг АҚШ долларгача бўлган нархда сотилиши мумкин.