Россиянинг “Новая Газета” нашри Чегара билмас мухбирлар ташкилотининг матбуот соҳасидаги нуфузли мукофотига сазовар бўлди.

Чегара билмас муҳбирлар ташкилоти фикрича, “Новая Газета” нашри ахборот олиш ва уни оммага тарқатиш ҳуқуқи учун курашда намуна бўла олади. Мазкур газетанинг етакчи журналистларидан бири Анна Политковская октябр ойида Москва шаҳрида ўлдирилиб кетилган эди.