Афғонистон президенти Ҳамид Карзай Покистон ҳукуматини кескин қоралашда давом этмоқда.

Бу гал Карзай Покистон ҳукуматини афғонларни “қул” қилишга ҳаракат қилаётганликда айблади. Афғонистон жанубидаги Қандаҳор шаҳрида сўзлаган Карзай фақат ўзигина Покистон президенти Парвиз Мушаррафга нисбатан чора кўрмоқчи бўлган дарғазаб афғонларни тўхтатишга муваффақ бўлганини айтди. Сешанба куни жаноб Карзай илк бор мамлакатидаги зўравонликларнинг ортаётганида очиқчасига Покистон ҳукуматини айблаб чиққан эди. Покистон ташқи ишлар вазири Хуршид Касури эса, бундай кескин баёнотларга жавобан: “Карзай шунчаки яхши маълумотга эга бўлмасдан, айбдор қидираяпти”, – деди.
Душанба куни “Бўҳронларнинг олдини олиш халқаро гуруҳи” чиқарган ҳисоботида Покистон шимоли Толибон ҳаракати аъзолари ҳамда Ал-Қаида тарафдорларни учун таянч қалъасига айлангани тўғрисида айтилади. Ушбу ҳисоботга кўра, президент Мушаррафнинг мазкур гуруҳларга нисбатан иккиюзламачи муносабати Афғонистондаги вазиятни беқарорлаштирмоқда.