Чехия ҳукумати Белорус расмийларини мухолифат раҳбарларидан бири Александр Казулинни қамоқдан қўйиб юборишга чақирди.

13 декабр куни марказий Европа давлатларининг етакчи нашрлари ўз ҳукуматларини Казулин тақдири борасида қайғуришга даъват қилганидан сўнг Чехия ҳукумати расмийлари шу ишга қўл урдилар. Белорусда қамоқ жазосини ўтаётган Казулин икки ой олдин очлик эълон қилган эди. Бироқ соғлиғи ёмонлашгани боис у 53 кун давом этган очликни 12 декабр куни тўхтатишга мажбур бўлгани хабар қилинди.