Ироқ полицияси ходимлари Бағдодда машинага ўрнатилган бомбани зарарсизлантираётган пайтда у портлаб кетди.

Ироқ расмийларига кўра, портлаш оқибатида хавфсизлик хизматининг икки ходими ҳалок бўлган, тўрт фуқаро яраланган. Орадан бир оз вақт ўтиб Бағдодда бомба ўрнатилган яна бир машина борлиги аниқланди. Ироқлик сапёрлар бу бомбани зарарсизлантиришга муваффақ бўлдилар. Айни пайтда, 14 декабр куни қуролланган номаълум шахслар пойтахт савдо марказларидан бирининг йигирмага яқин ходимини ўғирлаб кетгани хабар қилинди.