Бағдоддаги шиаларнинг қатлиом гуруҳи бошлиғини қўлга олиш учун АҚШ ва Ироқ кучлари ўтказган амалиёт давомида бир жангари отиб ўлдирилди, олти нафари ҳибсга олинди.

Ҳарбийлар ушлай олмагани айтилаётган шахс Бағдодда одамларни ўғирлаш ва ўлдириш билан шуғулланган гуруҳга бошчилик қилган. Хавфсизлик кучлари пойтахтнинг шиалар яшайдиган Садр шаҳарчасида ҳам жангари гуруҳларга қарши рейдлар ўтказган.