Индонезия меҳмонхоналаридан бири мамлакатдаги ўртача ойликдан икки баробар қиммат – 110 доллар турадиган гамбургерни харидорларга таклиф қила бошлади.

Гамбургер мол гўшти, портобелло қўзиқорини ва корейс нокидан тайёрланган. Шу кунгача 20 дона гамбургер сотилгани айтилмоқда. Индонезия аҳолисининг асосий қисми 40 доллардан кўп бўлмаган маош олади.