Сурия президенти Башар Асад 18 декабрь куни Москвада Россия раҳбари Владимир Путин билан учрашади.

Хабарларга кўра, президентлар учрашуви чоғида Ливандаги сиёсий бўҳрон, Ироқдаги вазият ва Фаластин муаммоси муҳокама этилиши кутилмоқда. Ўтган ҳафтада Москвага Ливан бош вазири Фуад Синиора ҳам келган ва Москва расмийлари билан музокаралар ўтказган эди.