Европа Иттифоқига тақдим этилган ҳисоботда Европа мусулмонлари ҳуқуқи тобора кўпроқ камситилаётгани таъкидланади.

Европанинг Ирқчилик ва ксенофобия муаммолари билан шуғулланувчи маркази ўтказган тадқиқот шуни кўрсатдики, ЕИ давлатларида яшовчи мусулмонлар иш жойларида, савдо марказларида турли камситишларга учрамоқда.
“ЕИда яшовчи кўпгина мусулмонлар камситилмоқда. Уларга илм бериш даражаси ҳам пасайиб бормоқда. Мусулмонлар унча яхши бўлмаган яшаш шароитида кун кечиряпти. Улар орасида ишсизлик ҳам ортиб бораётир”, - деди марказ раҳбари.
Тақдим этилган ҳисоботда ЕИ раҳбарларидан интеграция муаммолари борасида ислоҳотлар олиб бориш сўралган.