Анқарага сафар қилаётган Грузия президенти Михаил Саакашвилининг Туркия президенти Аҳмад Нежет Сезер ва бош вазир Ражаб Тоййиб Эрдўғон билан музокаралар ўтказиши кутилмоқда.

Бу музокараларда сиёсий ва иқтисодий муносабатлар билан бир қаторда Боку-Тбилиси-Эрзурум газ қувури орқали Грузияга келаётган газнинг нархи масаласи ҳам муҳокама қилиниши айтиляпти. Хабарларга кўра, мазкур газ қувури декабрь ойи охирларида ишга туширилади.