Россия президенти Владимир Путиннинг Сурия раҳбари Башар Асад билан учрашуви чоғида Ливандаги сиёсий бўҳрон, Ироқдаги вазият ва Фаластин муаммоси муҳокама этилди.

“Сурия Яқин Шарқ минтақасидаги вазиятда ҳар доим муҳим рол ўйнаган, иймоним комилки, шундай бўлиб қолади”, - деди В.Путин.
Ўтган ҳафтада Москвага Ливан бош вазири Фуад Синиора ҳам келган ва Москва расмийлари билан музокаралар ўтказган эди.