Франция Душанбе халқаро аэропортини қайта таъмирлашга 17 миллион евро кредит ва 7 миллион евро грант ажратади.

Душанбега келган Франция мудофаа вазири Мишел Эллиот-Марие шу ҳақда маълум қилди. Афғонистонда тинчлик ўрнатиш ишларида қатнашаётган Франция Душанбеда ўзининг ҳарбий ҳаво контингентини жойлаштирган.