Афғонистоннинг аёлларни зўрлашда айбланган уч фуқароси Эроннинг Карман вилоятида маҳаллий аҳоли кўз ўнгида осиб ўлдирилди.

Хабарларга кўра, суд қарори 18 декабрь куни эълон қилинган ва Рафсанжон шаҳарчасида ижро этилган. Эронда одам ўлдириш, зўрлаш, хоинлик, худога шак келтириш, фоҳишалик каби жиноятларга нисбатан ўлим жазоси қўлланилади.