АҚШнинг янги мудофаа вазири Роберт Гейтс Бағдодга қилган сафари доирасида Ироқ бош вазири Нурий ал-Маликий билан учрашди ва Ироқдаги вазиятни муҳокама қилди.

Бироз аввал АҚШнинг Ироқдаги ҳарбийлари қўмондонлари билан учрашувдан сўнг Р.Гейтс Ироққа қўшимча ҳарбийлар киритилиши ҳақидаги саволларга жавоб беришдан бош тортган эди. 20 декабрь куни АҚШ президенти Жорж Буш Ироққа қўшимча ҳарбийлар юбориш масаласини кўриб чиқаётганини маълум қилган эди.