Туркманистон президенти ўлими ҳақидаги хабар тарқалгандан сўнг туркман мухолифатининг муҳожиратдаги фаоллари ўз юртига қайтиш истагини билдирмоқда.

Туркманистоннинг собиқ ташқи ишлар вазири Авди Қулиев “Озодлик” радиосига берган интервьюсида ўзи раҳбарлик қилаётган Туркманистон демократик кучлари иттифоқи аъзолари аллақачон яқин келажакда ўз юртларига қайтиш масаласини муҳокама этиб бўлганини маълум қилди. Иттифоқ аъзоларининг айтишича, уларнинг Туркманистонга қайтиши учун Украина аэропортларидан бирида самолёт шай турибди.