Эроннинг Зоҳидон шаҳри полицияси 52 килограмм портловчи модда юкланган машина ҳайдовчисини ҳибсга олди.

Шаҳар полицияси бошқармаси вакили Муҳаммад Аҳмадийнинг маълум қилишича, машинада қўшимча газ баллонлари ва ёнилғи қуйилган идишлар ҳам бўлган. Ўтган ҳафта мазкур ҳудудда машинага ўрнатилган бомба портлаши оқибатида бир киши ҳалок бўлган эди.