Россия президенти Владимир Путин Киевда Украина президенти Виктор Юшченко билан учрашди.

“Янги йил байрамидан аввал Киевга келиш имконияти туғилганидан бениҳоя хурсандман. Сиз билан ҳамкорлигимиз истиқболлари ҳақида фикр алмашиб, келажакда бу ишлар самарадорлигини ошириш мақсадида нималар қилиш мумкинлиги борасида фикрингизни билмоқчиман. Бу борада менда муайян таклифлар бор ва мен сиз билан келаси икки йилга ҳамкорлик режаси борасида сухбатлашмоқчиман”, - деди В.Путин.
Учрашув чоғида энергия соҳасидаги ҳамкорлик, Украина ва Россиянинг Жаҳон савдо ташкилотига қўшилиш режаси ҳамда ягона иқтисодий макон яратиш таклифи муҳокама этилиши кутилмоқда. Украина раҳбари ҳам “Интерфакс” ахборот агентлигига берган интервьюсида ташқи алоқаларни мустаҳкамлаш борасида Европа ҳам, Россия ҳам Украина учун муҳим ҳамкор эканини алоҳида таъкидлаб ўтган. Икки давлат раҳбарларининг сўнгги учрашуви 2005 йилнинг март ойида Киев шаҳрида бўлиб ўтган эди.