Малайзия ва Индонезияда тинимсиз ёққан жала ҳалокатли сув тошқинига сабаб бўлди.

Хабарларга кўра, тошқин оқибатида икки юз минг киши бошпанасиз қолган, қурбонлар ҳам бор. Фалокат туфайли қишлоқларда аҳоли уйлари вайрон бўлди, йўллар ювилиб, экин майдонларига зарар етди. Сув тошган ҳудудларда талончилик кузатилмоқда. Бу давлатларда сўнгги 40 йил мобайнида бундай кучли сув тошқини кузатилмаган эди.