Ғазода рўй берган отишма чоғида Фаластин раҳбари Маҳмуд Аббосга содиқ бўлган хавфсизлик кучларининг полковниги яраланди.

Ўзаро ўт очишни тўхтатиш ҳақидаги келишувга риоя қилинмай, Маҳмуд Аббоснинг “Фатҳ” фракцияси ҳамда бош вазир Исмоил Хониянинг “Ҳамас” ҳаракати муносабатлари совуқлигича қолаётгани айтилмоқда.