АҚШ қўмондонлиги Афғонистон жанубида “Толибон” ҳаракати раҳбарларидан бири мулла Ахтар Муҳаммад ўлдирилганини маълум қилди.

Қўмондонликнинг билдиришича, Ҳилманд вилоятида мулла Ахтар Муҳаммад кетаётган машинага ҳаводан зарба берилган. Бироқ “Толибон” раҳбарларидан бири мулла Ҳаётхон Ахтар Муҳаммаднинг ўлдирилгани ҳақидаги хабарларни қатъиян рад этди. Маълум бўлишича, Ахтар Муҳаммад “Ал-Қоида” раҳбари Усама бин Лодиннинг яқин сафдошларидан бири ҳисобланади.