Ироқ сафаридан қайтган АҚШ мудофаа вазири Роберт Гейтс Вашингтонда президент Жорж Буш билан учрашади.

Хабарларга кўра, мудофаа вазири давлат раҳбарига Ироқдаги вазият борасидаги ҳисоботни тақдим этади. Учрашувда давлат котиби Кондолиза Райснинг ҳам иштирок этиши кутилмоқда. Яқинда Пентагон эълон қилган ҳисоботда Ироқда зўравонликлар ва ҳужумлар кўлами ортгани айтилган. АҚШ раҳбари Ироқ борасидаги янги стратегияни январь ойи бошларида эълон қилишини билдирган. Мазкур стратегияга биноан Американинг Ироқдаги ҳарбийлари сони кўпайтирилиши эҳтимоли ҳам бор. Айни пайтда АҚШнинг Ироқдаги қўшинлари сони 140 минг кишини ташкил этади.