Қурбон ҳайитининг биринчи куни 2006 йилнинг 30 декабрига тўғри келиши муносабати билан Ўзбекистонда бу сана дам олиш куни, деб эълон қилинди.

Ўзбекистон президентининг бу ҳақдаги қарорида мазкур сана мамлакатда байрам сифатида нишонланиши белгиланган.
“Мутасадди идора ва жамоат ташкилотлари Қурбон ҳайитининг жойларда тартибли ва юқори даражада ўтиши учун тегишли тадбирларни амалга оширсин”, - дейилади қарорда.
Айрим мусулмон мамлакатлари бу йили Қурбон ҳайитини 31 декабрь куни нишонлайди.